Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

“Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти: кеча, бугун ва истиқболда” мавзусида давра суҳбати

06.10.2016, 12:36 Yangiliklar 5724

Тошкент давлат шарқшунослик институти Талабалар турар жойида 2016 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти: кеча, бугун ва истиқболда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Мазкур давра сухбатида институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Шавкат Арипов ҳамда “Жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар” кафедраси ўқитувчиси (Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси) Суръат Мирқосимов ўз маърузаси билан иштирок этди. Ушбу давра сухбати чоғида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб тегишли жавоб олишди. Мазкур давра сухбати талабаларда илиқ таъсурот қолдирди.

 

Маънавият ва маърифат бўлими