Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Nogironligi bor shaxslarni qo‘llab-quvvatlash xizmatlari

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациалар вазирлиги томонидан эълон қилинган “Олима аёллар” амалий ва инновацион лойиҳалар танловининг 86 турига ТДШУ томонидан ишлаб чиқилган “Кўзи ожиз ва кўриш имконияти чекланганлар учун Шарқ тиллари (турк, араб ва форс) бўйича тил билиш кўникмаларини шакллантириш ва брайль ёзувидаги дарсликларини яратиш” лойиҳаси қабул қилинди. (АL-8624042474)

Кўзи ожиз ва кўриш имконияти чекланганлар учун 3 та шарқ (турк, араб ва форс) тилларига оид CEFR талаблари асосидаги A1 босқичидан В1 даражасигача бўлган хорижий тилни ўқитиш миллий электрон тизими яратилади ҳамда ўқиш ва ёзиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган Брайль ёзувидаги дарсликлари тайёрланади.

Тавсия этилаётган дарсликлар коммуникатив, тифлопедогогик методга асосланиши назарда тутилиб, талабаларда тил билиш кўникмаларининг халқаро стандарти – CEFR бўйича турк, араб ва форс тилларидаги нутқни тинглаб тушуниш, қўлланма мавзулари бўйича киритилган аудиоматериалларни эшитиб, улар мазмуни ҳақида мулоҳаза юритиш, белгиланган мавзу ва савияда гапира олиш, уларда интонация қоидаларига риоя қилиш, дастурда белгиланган даражада гапириш малакаларини ҳосил қилиш ва ҳар бир тилнинг A1 босқичидан В1 даражасигача бўлган материалларни брайль ёзувида ёза олиш кўникмаларини шакллантиришни мақсад қилиб қўяди. Ҳар бир тилнинг фонетик имкониятини инобатга олганда, брайль ёзувида тайёрланган дарсликлар талабаларда энг зарурий билим – ёзиш ва ўқиш кўникмасини шакллантириш жараёнида тилнинг грамматик қоидаларига риоя қилинишни ҳам ўргатади.

Илмий лойиҳа якунида яратиладиган 3 та шарқ (турк, араб ва форс) тилларига оид тил билиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган, брайль ёзувидаги дарсликлар яратилади ва B1 даражасидаги хорижий тилни баҳолаш миллий электрон тизими доирасида бошқа шарқ тиллари – хитой, япон, корейс, ҳинд, пашту, дарий, урду, малай, индонез, вьетнам тиллари учун CEFR талаблари асосидаги янги авлод брайль ёзувидаги дарсликлар ва B1 даражасидаги хорижий тилни баҳолаш миллий электрон тизими яратилиши ва ўқув жараёнига татбиқ этиш учун фактологик ва электрон база бўлади.

 

10.07.2024, 16:38 318