“Kamolot sari” nomli iqtidorli talabalar ilmiy to’plamining 18-soniga maqolalar qabul qilish boshlandi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ
“Камолот сари” номли Иқтидорли талабалар илмий тўпламининг 18-сонини нашр этиш режалаштирилмоқда.
Мақолага қўйиладиган талаблар:
Мақола илмий тадқиқот йўналишига оид долзарб мавзуда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
Илмий мақола матни таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, расмийлаштирилиши лозим. Мақоланинг мавзуи катта ҳарфлар билан ёзилади. Кейинги қатордан муаллифнинг исми шарифи, ташкилот номи, курси,йўналиши, электрон манзили, телефон рақами ҳамда Илмий раҳбарнинг исми шарифи, илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилган бўлиши керак. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақола аннотацияси, янги қатордан таянч сўзлар ва бир интервалдан сўнг ўртадан кириш ва янги қатордан мақоланинг мазмуни 1 интервалли қаторларда ёзилиши керак. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, 5 бет ҳажмда бўлиши лозим. Ҳар бир мақола беш қисмдан ташкил топиши лозим:
•Аннотация, таянч сўзлар (аннотация ва таянч сўзлар мақола берилган тилда берилиши лозим)
•Кириш
•Асосий қисм
•Хулоса
•Адабиётлар
Мақолага ҳавола(сноска)лар [1:5, 2:65] кўринишида ва мақола сўнггида фойдаланилган адабиёт сифатида кўрсатилиши лозим. МақолаИлмий раҳбар хулосаси, соҳанинг етакчи мутахассиси тақризи билан қоғоз ва электроншаклда топширилиши лозим
Мақолалар 2019 йил 25 декабрга қадарkamolotsari2020@mail.ru электрон манзилига жўнатилиши лозим.
Барча талабларга жавоб берган мақолалар илмийтўпламга киритилади. Тўпламга киритилмаган мақолалар қайтарилмайди ва шарҳланмайди.
Мурожаат учун манзил:
Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 25-уй. Тошкент давлат шарқшунослик институти“Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотфаолиятини ташкил этиш бўлими” . (Асосий бино, 2-қават).
Тел: +99890 3167071