Doktorantura (DSc), tayanch doktorantura (PhD) hamda mustaqil izlanuvchilikka qabul boshlandi
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
2020 йилга докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ҳамда мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун) қабул эълон қилади:
Ихтисосликшифриваноми | Таянч докторантура (PhD) | Докторантура (DSc) |
07.00.03 – Жаҳон тарихи | 2 | |
07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари | 1 | |
08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси | 1 | |
08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти | 1 | |
09.00.03 – Фалсафа тарихи | 1 | |
10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти | 2 | 1 |
10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик | 2 | |
10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик | 1 | |
23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар | 1 | |
23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари | 1 |
Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- Ариза;
- Биографик маълумотнома;
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; (ишлаётган талабгорлар учун)
- Олий таълим муассасаси магистратура дипломи, ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
- Нашр этилган илмий ишлар рўйхати (илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезислар), шунингдек уларнинг нусхалари;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Қабул имтиҳонлари рўйхати:
- Мутахассислик
- Чет тили.
Докторантурага(DSс) талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- Ариза;
- Биографик маълумотнома;
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; (ишлаётган талабгорлар учун)
- Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
- Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSс) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
- Илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезислар нусхаси;
Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.
ШУНИНГДЕК, ЮҚОРИДА ЗИКР ЭТИЛГАН ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА (ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН АЖРАЛМАГАН ҲОЛДА ЎҚИШ УЧУН) ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
ҲУЖЖАТЛАР 2019 ЙИЛ 15 СЕНТЯБРДАН 15 ОКТЯБРГАЧА ИНСТИТУТ АСОСИЙ БИНОСИНИНГ 211-ХОНАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 25-уй.
Маълумот учун телефон: (8-371) 233-45-21, 236-79-65