Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Одам савдоси – ҳудуд, чегара ва миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир

10.09.2016, 12:40 Yangiliklar 6508

Бугун Тошкент давлат шарқшунослик институтида талаба-ёшлар орасида дунёда мудҳиш жиноятлардан бир ҳисобланган одам савдосига қарши курашишга қаратилган “Одам савдоси – ҳудуд, чегара ва миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда институт Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Ш.Арипов, Ташқи меҳнат мигратсия масалалари агентлиги бўлим бошлиғи  Қаҳҳор Хакимов, Ташқи меҳнат мигратсия масалалари агентлиги ходими Азим Аҳматов, факультет деканлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳозирги тараққий этган дунёда ҳам ҳали ҳанузгача одам савдосидек мудҳиш жиноятлар учраб турганини, бундай ишлар қайси давлатларда авж олгани ва бунинг натижасида жабр кўраётганлар тўғрисида гапириб ўтдилар. Шу ўринда талабаларга ташқи меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўҳталиб, уларга қонуний йўл билан чет элларда ишлаш тартиби бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтдилар. Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар.

Маънавият ва маърифат бўлими