Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti 2023-yilga doktarantura (PhD) hamda mustaqil izlanuvchilikka quyidagi ixtisosliklar bo’yicha qabul e’lon qiladi.

05.10.2022, 15:08 E'lonlar 2399

Тошкент давлат шарқшунослик университети 2023 йилга докторантура (PhD) ҳамда мустақил изланувчиликка (ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун) қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:

Ихтисослик шифри Ихтисослик номи 2022 йил квотаси (сони)  
Таянч докторантура (PhD) Стажёр-тақиқотчи
07.00.03 Жаҳон тарихи 2 ўрин
07.00.05 Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи 2 ўрин
07.00.07 Этнография, этнология ва антропология 1 ўрин
07.00.08 Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари 2 ўрин
08.00.09 Жаҳон иқтисодиёти 3 ўрин
09.00.03 Фалсафа тарихи 2 ўрин 1 ўрин
10.00.05 Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти 13 ўрин 1 ўрин
10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик 4 ўрин 1 ўрин
10.00.10 Матншунослик ва адабий манбашунослик 1 ўрин
23.00.02 Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар 1 ўрин
23.00.04 Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари 4 ўрин 1 ўрин

 

Таянч докторантурага талабгор қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  1. Ариза;
  2. Биографик маълумотнома;
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; (ишлаётган талабгорлар учун)
  4. Олий таълим муассасаси магистратура дипломи, ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (Докторантура (DSc) учун фан номзоди ёки фалсафа доктори )PhD) илмий даражасига эгалиги тўғрисидаги диплом);
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати (илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезислар), шунингдек уларнинг нусхалари;
  6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  1. Ариза;
  2. Иш жойидан тавсифнома;
  3. Маълумотнома;
  4. бакалавр ёки магистр дипломига ёхуд фан номзоди илмий даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш (Докторантура (DSc) учун фан номзоди ёки фалсафа доктори )PhD) илмий даражасига эгалиги тўғрисидаги диплом);
  5. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  6. Илмий ишлар ва илмий ҳисоботлар (патентлар) рўйхати.

Барча ҳужжатлар электрон шаклда phd.mininnovation.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Муддат: 15.09.2022-15.10.2022