Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Yosh sharqshunoslarnıng akademık Ubaydulla Karımov nomıdagı xalqaro konferensıyası

09.01.2020, 19:55 Yangiliklar 1730

ЁШ ШАРҚШУНОСЛАРНИНГ АКАДЕМИК УБАЙДУЛЛА КАРИМОВ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Мавзу: Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази» (IRCICA) хамкорликда 2020 йил 16 апрелда Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги халқаро конференциясини ўтказадилар. Ташкилотчилар шарқшуносликнинг турли соҳаларида илмий изланишлар олиб бораётган магистрантлар, таянч докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади. Ёш тадқиқотчиларга эътибор қаратган ҳолда, бошқа иштирокчиларнинг ёши чегараланмаган.Илмий маъруза учун мақола ўзбек, инглиз ва рус тилларида (5-10 бет) 2020 йилнинг 29 февралга қадар қабул қилинади. Анжуман материалларини мақолалар тўплами шаклида Истанбул, Туркияда нашр этиш кўзда тутилган. Кечиккан ва талабга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди. Маъруза учун регламент 15 дақиқа. Мақола матнларини расмийлаштириш талаблари: Мақола матнлари Times New Roman шрифтида, белгилар катталиги 12, сатрлар ораси 1,5 интервалда ёзилган бўлиши керак. Қоғоз ўлчами: А4 (210-297 мм). Матн юқорисидан 2,5 см, пастдан 1,5 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см ҳошиялар қолдирилиши талаб этилади. Саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги биринчи қаторда маърузачининг исми, шарифи, иккинчи қаторда ташкилотининг тўлиқ номи, учинчи қаторда телефон рақами (коди билан) ва электрон почта манзили кўрсатилади. Мавзу номи қорайтирилган катта ҳарфлар билан бешинчи қаторда, саҳифа ўртасидан ёзилади. Мақолада мавзу орқали кўтарилган муаммо, унинг ечими, илмий амалий-аҳамияти ва хулосаси кисқа мазмунда берилиши талаб қилинади. Илмий аппарат учун зарур ҳаволалар сатр остида ифодананиши мумкин (Масалан: Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. Тошкент, 2001. Б. 135.). Мақолани электрон шаклда топшириш сўралади. Кечиккан ва талаблар бўйича тайёрланмаган мақолалалар қабул қилинмайди.Keйинчалик биз сизга аниқ куни ва жойи ҳақида хабар берамиз!

Манзилимиз: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй,Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.Мурожаат учун:E-mail: ubaydullakarimov2020@gmail.com