Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Yunesko granti

 

Халқаро ҳамжихатлик таълими/Глобал фуқаролик таълими бўйича  илғор тажрибалар соҳасидаги ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси халқаро ҳамжихатлик таълими маркази (APCEIU (The Asia-Pacific Centre of Education for International Understanding), Сеул, Корея Республикаси) томонидан танлов эълон қилинди.

Танлов мақсади Халқаро ҳамжиҳатлик таълими ёки Глобал фуқаролик таълими бўйича муваффақиятли амалга оширилган маҳаллий ташаббусларни аниқлаш ва илғор тажрибаларни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишдан иборат.

Ушбу тандовда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган лойиҳалар билан иштирок этиш мумкин:

  • ўқитувчиларнинг  салоҳиятини ошириш машғулотлари;
  • мактабда амалга оширилаётган дастурлар;
  • жамиятда амалга оширилаётган дастурлар;
  • ёшлар ташаббуслари ҳамда бошқа таълим фаолияти ва дастурлари

APCEIU экспертлари томонидан танлаб олинган ғолиб Глобал фуқаро мукофоти ва 1000 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, ғолиб деб топилган лойихалар монография сифатида нашр этилиб ЮНЕСКОнинг аъзо-давлатларига тарқатилади ва APCEIU веб-саҳифасига жойлаштирилади.

Хужжатларни тўлдириш бўйича батафсил маълумот билан www.unescoapceiu.org веб-саҳифаси орқали танишиш мумкин ҳамда ушбу ҳавола  орқали рўйхатдан ўтиш зарур. Шунингдек, мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг анкеталари инглиз тилида тўлдирилиб, жорий йил 24 май кунига қадар университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими электрон манзили (icd@tsuos.uz) га юборилиши лозим.

 

Илова_APCEIU_ЮНЕСКО

27.05.2021, 10:21 2016