Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Ректор билан учрашув

21.09.2016, 12:45 Yangiliklar 6099

2016 йил 21 сентябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институти Маданият саройида институт ректори А.Маннонов билан талабаларнинг анъанавий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонун ва унинг мазмун моҳияти, талаба-ёшлар ҳаётидаги ўрни сингари масалаларга қаратилди. Ёшлар масаласи мамлакатимиз сиёсатининг доимий устувор йўналишларидан бири сифатида ҳукуматимизнинг доимий эътиборида экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳозирги кунда юртимизда кечаётган олий таълимдаги ислоҳотлар, мамлакатимиз олий таълим тизимини дунёнинг энг етакчи таълим тизимлари эришган ютуқлардан баҳраман этиш, уларда ўқитиладиган энг замонавий ўқув адабиётларидан ўзимизда ҳам фойдаланиш учун имкониятлар яратилгани хусусида ҳам тўхталинди.

А.Маннонов талаба-ёшларга мурожаат қилар экан, улар уч нарсага доимо эътибор қаратишлари кераклигини ўқтириб ўтди. Булар:

  1. Мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва билим олиши.
  2. Даъвоматга жиддий қараши ва дарсларга ўз вақтида келиши.
  3. Маънавий баркамол бўлиши ҳамда кийиниш одобига тўлиқ риоя этиши.

Шундан сўнг институт ректори талабалар мамлакатнинг энг ишонган ҳамда сиёсий жиҳатдан сергак ижтимоий қатлами экани, улар доимо ҳушёр, ҳар бир ижтимоий-сиёсий жараёнлардан огоҳ бўлиш маъсулияти уларнинг елкасида эканлигини эслатиб ўтди.

Учрашув якунида талабалар ўқув жараёни, маънавий -маърифий ишлар, тўлов-контракт бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Институт ректори А.Манноновнинг талабалар билан бўлган бу галги учрашуви очиқ, самимий мулоқот руҳда ўтди.